Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев март ойидан бери телефондан фойдаланмай келган Ангрен шаҳридаги 17-мактабни 300 млн сўм билан мукофотлади.
Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши кутилмоқда. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шу муносабат билан унга чопон ва фахрий ёрлиқ топширди.
Тошкент вилоятида ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам телефондан фойдаланишни тақиқлаган мактабларга 300 млн сўм ваъда қилинди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг фикрича, телефон болаларни ҳам, катталарни ҳам бузади. «Қўлда телефон деган бало бор экан, ҳамма нарса бўлиши мумкин», — деди у.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 10 та шаҳар ва тумандаги бош шифокорларни ишдан бўшатиш топшириғини берди. Улар маҳаллий аналоглар ўрнига четдан келтирилган дориларни сотиб олиб, «обнал фирмалар»дан фойдаланади. Ҳоким шифокорлар дорихоналар манфаати учун 8−10 талаб дори ёзиб беришини айтди.
«Кўп гўшт еяпмиз», «кунига 5600 сўм топган одам қашшоқ эмас», «2,5 млн сўм беш кишилик оилани боқишга бемалол етади» — бундай шедеврлар тарихда қолди. Ҳозир амалдорлар ўта эҳтиёткор. Шунга қарамай, 2023 йил ҳам бир қатор иқтибослар билан тарихда қолади. «Газета.uz» улар асосида тест тайёрлади.
Тошкент вилояти ҳокими газ ва электр энергияси бўйича муаммоларни «бугун-эрта» ҳал этиш топшириғини берди. Унинг сўзларига кўра, баъзи раҳбарлар вазиятнинг жиддийлиги ҳақида гапирганда «пашшадан фил ясамоқда». «Аҳвол Ғазо сектори ва Украинада жиддий. Қолган жойда бартараф қилса бўлади», — деди у.
Зойир Мирзаев ўзининг икки ўринбосари ва Юқори Чирчиқ ҳокимига BYD хизмат машиналарини харид қилиш учун 1 млрд 336,5 млн сўм ажратиш тўғрисида фармойиш чиқарди. Ҳокимлик автотранспортларни алмаштиришга эҳтиёж улардан 5 йилдан ортиқ фойдаланилгани сабабли туғилганини билдирди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ёппасига ишдан олган Қибрай туманидаги раҳбарлар ўрнига 47 нафар янги раҳбар тайинланди. «Ҳеч кимга амал никоҳлаб берилмаган», дея таъкидлаган ҳоким «янги кадрларга ўзи кафил бўлиши»ни айтди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги деярли барча раҳбарларни ишдан бўшатиб, уларнинг фаолиятини текширишга топшириқ берди. Ҳоким бўш ўринларга ёшлар ишга олиниши, ҳудудга «янги қон» кераклигини таъкидлади.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Янгийўл тумани ғалладан бўшаган 171 гектар ерни ёқиб, «чемпион» бўлганини таъкидлади. Аввалроқ Тошкентда бир неча бор тутун ва кучли куйинди ҳиди сезилганди, бироқ расмийлар ҳаво сифати ёмонлашгани бўйича бирор изоҳ бермаган.
Чирчиқда уй-жой сотишда коррупцион схема мавжуд, «шапка» ва «откат» олинмоқда, шу сабабли аҳолининг уй-жойни тўғридан-тўғри сотиб олиш мумкинлигига ишончи йўқолди, деди Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев. У шаҳар ҳокими ва бошқа сектор раҳбарларини танқид қилди.
Шавкат Мирзиёев раислигидаги селекторда Тошкент вилояти ҳокими огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига «ҳайфсан» берилди. Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Мустафоев, «Узтрансгаз» раҳбари Норматов ва «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилди.
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди.
Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессияси ўтказилди. Унда 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Зойир Мирзаев номзоди вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Тошкент вилоятида ҳайдовчилар учун Ягона имтиҳон маркази очилди. Ҳудуднинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича имтиҳонлари энди фақат шу ерда ўтказилади. Биринчилардан бўлиб вилоят раҳбари Зойир Мирзаев имтиҳон топширди.
Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг олдинги хокими имзолаган Нурафшон шаҳрида умумий қиймати 34,4 млрд сўм бўлган ёдгорлик мажмуи ва кутубхона қуриш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Ушбу маблағлар муҳтожларга ёрдам бериш ва бошқа мақсадларга сарфланади.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев видеоселектор тарзида илк «ҳокимлик соати»ни ўтказди. У йиғилишда ўзига „ҳурматли“ деб мурожаат қилмасликларини» айтиб ўтди. Шунингдек ҳоким фуқароларни қабул қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Бундан ташқари Зойир Мирзаев «фуқароларнинг мурожаатларини қабул қиладиган Telegram-бот ташкил этилишини» таъкидлади.
Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Зойир Мирзаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Собиқ Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими бўлади. Тошкент вилоятида бўлиб ўтиши режалаштирилган фаоллар йиғилишида янги ҳоким расман эълон қилинади.
Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Муротжон Азимов вилоят ҳокими в.б. этиб тайинланди. Зойир Мирзаев бошқа вилоятига ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг